ЛИГНИТ

ЛИГНИТ (лот. lignum ёғоч — дарахт) — ёнувчи фойдали қазилма. Қўнғир кўмир қатламларида дарахт тўқимаси тузилишини ўзида сақлаган кам кўмирлашган ёғоч (асосан, игнабаргли дарахтлар). АҚШ ва баъзи бир Европа мамлакатларида кам кўмирланган қўнғир кўмир Лигнит деб юритилади. Украинада Днепр қўнғир кўмир ҳавзаси ва Закарпатье қўнғир кўмир р-нида Лигнит бор. Кимё саноати хом ашёси ва ёқилғи.

Loading...