ЛИКЁР

ЛИКЁР (франц. liqueur, лот. liquor — суюқлик) — кучли спиртли ичимлик. Таркибида 20% дан 35% гача қанд, 45% гача (ҳажмига нисбатан) спирт бўлади. Дастлаб, Голландияда пайдо бўлган. Қад. хушбўй Ликёр тайёрлаш рецептларини турли мамлакатларда монахлар ва ап-текарлар турли шифобахш ўтлар, илдизлар, ўсимлик гуллари ва меваларидан тайёрлашган. Уни тайёрлаш усуллари сир сақланган. Кучли десерт ва кремли Ликёрлар бор. Л. тайёрлаш учун таркибида қанди кўп (24—26%) бўлган узум навлари ишлатилади, қанди кам бўлганига эса концентрланган узум шарбати қўшилади. Ликёр меваларнинг спиртланган шарбатидан, хушбўй ўтлар, илдизлар, ypyғлар, барглар, гуллар, цитрус меваларининг пўстлоқлари, дуккаклар (кофе, какао), дориворлар (долчин ва б.), эфир мойларининг спиртдаги эритмалари ва б. дан ҳам тайёрланади.

Loading...