ЛИМФА ТУГУНЛАРИ

ЛИМФА ТУГУНЛАРИ, лимфа безлари — одам ва юксак умуртқали ҳайвонларнинг лимфа системаси тузилмалари. Лимфа тугунлари қон яратиш аъзоси (к,. Қон) ва касаллик қўзғатувчи микроблар, уларнинг токсинлари ва умуман заҳарли моддалар учун тўсиқ вазифасини ўтайди. Шу тариқа лимфанинг биологик фильтри ҳисобланади. Лимфа тугунлари пушти-кулранг, қалин капсула билан қопланган, думалок, ёки овал шаклли тузилмалардан иборат; уларда лимфо-цитлар ҳосил бўлгани учун лимфоид аъзолар деб ҳам аталади. Лимфа тугунлари иммунобиологик жараёнлар ва лимфа оқими (ҳаракати)ни тартибга солиб туради. Лимфа тугунлари «дарвоза»сидан чиқиб, лимфа олиб кетувчи томирлар ўзаро қўшилиб, лимфа стволини ҳосил қилади, улар иккита йирик лимфа йулига айланади, булардан вужудга келган йирик томирлар бўйинда йирик вена кон томирига туташади. Лимфа билан оқиб келган касаллик қўзғатувчиларини Лимфа тугунлари ҳужайралари қисман ёки бутунлай ютиб юборади (қ. Фагоцитоз). Баъзи касалликлар (ангина, эпидемик паротит ва б.)да Лимфа тугунлари шишиб, катталашиб кетади (яна. қ. Лимфаденит, Лимфогранулематоз).

Loading...