ЛИМФА

ЛИМФА (лот. lympha — тиниқ сув, намлик) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг лимфа томирлари ва лимфа ту-гунларида бўладиган оқсил табиатли, таркибига кўра, қрн плазмасига яқин рангсиз ёки оч сариқ суюкдик. Организмда Лимфа ҳужайралар ва тўқималарни озиқ моддалар билан таъминлаш ҳамда моддалар алмашинуви маҳсулотларини чиқариб ташлаш функциясини бажаради. Лимфа қондан тўқималарга узлуксиз ўтиб турувчи кислород ва озиқ моддаларга бой тўқима суюклигидан ҳосил бўлади; ҳужайралардан тўқима суюқлигига ажралиб чиққан моддалар алмашинуви маҳсулотининг бир кисми қайтадан қонга ўтади, қисмани эса суюқлик билан лимфа капиллярларига ўтиб, Лимфа ҳосил қилади. У таркиби ва хоссаларига кўра, қон плазмасидан фарқланади (оқсили, солиштирма оғирлиги ва ёпишқоқгшги кам бўлади ва ҳ. к.). Одам танасида тахм. 1-2 л Л. бўлади, у лимфа капиллярлари, лимфа томирлари ва лимфа йўллари бўйлаб ҳаракат қилиб, веноз қонга қуйилади. Лимфа суюқ қисм (лимфоплазма) ва шаклли элементлардан ташкил топган. Лимфоплазма таркибига оқсиллар, глюкоза, минерал моддалар, нейтрал ёғлар киради. Лимфанинг шаклли элементлари лимфоцитлар, моноцитлар ва лейкоцитларннт баъзи турларидан иборат (қ. Қон). Бироқ аъзо фаолияти кучайганда унда Лимфа ҳосил бўлиши тезлашади. Лимфанинг микдори ва кимёвий таркиби, жумладан, ундаги ёғ ва оқсилнинг фоиз микдори унинг қайси аъзодан оқиб кели-шига, мазкур аъзодаги моддалар алма-шинувининг хусусиятларига боғлиқ. Mac, ёғли овқат егандан сўнг ичак лимфа томирларида кўп миқдорда ёғ бўлганлиги туфайли Лимфа оқ рангга киради. Ички секреция безларидан оқадиган Лимфада эса маълум миқдорда гормонлар бўлади. Лимфа тугунларида Лимфа лимфоцитлар билан бойийди. Лимфа тугунларидан бир неча марта оқиб ўтиб, фильтрла-нади (тўқималардан ўтган бактериялардан ва б. зарарли моддалардан тозаланади) (қ. Лимфа системаси).

Loading...