ЛИМФОГРАНУЛЕМАТОЗ

ЛИМФОГРАНУЛЕМАТОЗ (лимфа ва лот. гранулёма) — лимфа тўқимасида учрайдиган хавфли ўсма. Асосан, лимфа тугунлари ва ички аъзолар: жигар, ўпка, талоқ, шунингдек, меъда-ичак йўли, нерв системаси, тери ва б. зарарланади. Биринчи марта инглиз врачи Т. Хожкин тавсиф этганлиги учун (1832 й.) Хожкин касаллиги деб ҳам аталади. Ҳамма ёшдаги кишиларда учрайди. Келиб чиқиш сабаби тўлиқ ўрганилмаган. Кайси аъзо ва лимфа тугунлари зарарланганлигига караб, касаллик ҳар хил кечади. Ўткир Лимфогранулематозда харо-рат кўтарилади, лимфа тугунлари, жигар, талоқ катталашади, камқонлик авж олади, беморнинг дармони қурийди. Кўпинча, Лимфогранулематоз сурункали кечади. Рентгенологик текширишларга қараб ташҳис қўйилади. Касалликнинг олдини олиш учун ўз вақтида врачга мурожаат қилиш зарур. Давоси: жаррохлик, кимётерапия ёки нур буюрилади.