ЛИМИТ

ЛИМИТ (лот. Limes — чек, чегара) — мат. нинг муҳим тушунчаларидан бири. Агар бир ўзгарувчига боғлиқ иккинчи ўзгарувчи биринчи ўзгарувчининг ўзгариш жараёнида а сонга чексиз яқин-лашеа, а сони иккинчи ўзгарувчи миқдорнинг лимити дейилади. Бу ерда Лимит тушунчаси ўзгариш ва чексиз яқинлашиш жараёни ҳақидаги тасаввурга боғлиқ. Лимитнинг аниқ математик таърифи 19-а. бошларида шаклланди (қ. Кетма-кетлик). Натижада мат. да янги усул — Л. лар усули пайдо бўлди. Бу усулнинг татбиқи ва ривожи дифференциал ҳисоб ва интеграл ҳисобнинг яратилишига, математик анализнинг вужудга келишига олиб келди.

Лимит назариясида Лимит ларнинг хоссалари текширилади, ўзгарувчи миқдор Л. нинг мавжуд бўлиши шартлари ўрганилади, бир неча содда ўзгарувчи микдорларнинг Лимит ларини билган ҳолда мураккаб функциялар Лимит ларини қисоб-лашга имкон берадиган қоидалар то-пилади. Лимит назариясининг асосий тушунчаларидан бири чексиз кичик — Л. и нолга тенг бўлган ўзгарувчи миқдор тушунчаси. Лимит назариясининг яратилишига И. Ньютон, Ж. Д’Аламбер, Л. Эйлер, О. Коши, К. Вейерштрасс, Больцанолар катта ҳисса қўшишган.