ЛИНГВИСТИК ТАҲЛИЛ

ЛИНГВИСТИК ТАҲЛИЛ — тил, нутқ бирликларини уни ташкил этувчи қисмлари, мазмуни, вазифаси ва б. хусусиятлари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш, тил (нутқ) бирликларининг аниқ ҳолатини белгилаш. Mac, ҳосилдорликни сўзида икки асил тил ҳодисаси мавжуд бўлиб, у худди шу ҳодисалар нуқтаи назаридан таҳлил этилиши мумкин: 1) сўз ясалиши ҳодисаси;

2) шакл ясалиш ҳодисаси (морфологик ҳодиса). Бу сўзда иккита ясама сўз мавжуд бўлиб, сўз ясалиши таҳ-лилида хар бир ясама сўзнинг таркиби ва бу таркибий қисмларнинг моҳияти, вазифаси, маъноси ва ш. к. белгиланади. Бунда: қосилдор ясама сўз экани, у сўз ясалиш асоси ҳосил ва сўз ясовчи дор қўшимчасидан иборат таркибий кием га эгалиги, сўз ясалиш асоси (ҳосил) от туркумига оидлиги, дор қўшимчасининг қайси туркумга оид сўздан қайси туркумга мансуб суз ва қандай маъноли сўз ясаши хамда унинг бошқа хусусиятлари қайд этилади. Ҳосилдорлик ясамасўзининг тахлили ҳам худди шу тарзда олиб борилади, яъни у ясама сўз экани, унда ҳосилдор сўз ясалиш асоси, лик суз ясовчи қушимча экани, шунингдек, бу қўшимчанинг маъноси ва б. хусусиятлари қайд этилади. Морфологик таҳлилда қосилдорлик сузининг от эканлиги, – н и қўшимчаси шу сўз (от)нинг тушум келишик шаклини ясаши, унинг маъноси ва ш. к. қайд этилади. Лингвистик таҳлилнинг яна қуйидаги турлари фарқланади:

1) лексикологик таҳлил;

2) фразеологик тахлил;

3) семасиологик тахлил;

4) фонетик таҳлил;

5) имловий тахлил;

6) орфоэ-пик тахлил;

7) морфем тахлил;

8) синтактик таҳлил;

9) пунктуацион таҳлил; 10) услубий тахлил; 11) этимологик тахлил.

Азим Ҳожиев.

Loading...