ЛИНГВИСТИК ТИПОЛОГИЯ

ЛИНГВИСТИК ТИПОЛОГИЯ (юн typos — нусха, андоза, шакл, из ва logos — сўз, таълимот) — тиллар ўртасида генетик муносабатлардан катъи назар, уларнинг тузилмавий ва функционал хусусиятларини қиёсий урганувчи тилшунослик соҳаси. Илмий жиҳатдан Лингвистик типология тиллардаги фарқли ва ухшаш аломатларни гурухларга, андозаларга ва типларга ажратиш йули билан татбиқ этиш методи ҳисобланади. Вазифасига кура, функционал (ижтимоий тилшунослик) ва стуруктурал (тилнинг ички қурилиши ва таркиби) типология фарқланади. Тилларнинг морфологик (типологик) таснифи аморф (аффикслари булмаган), агглютинатив, флектив, полисинтетик тилларни уларнинг грамматик шакли (типи) асосида фарқлайди. Лингвистик типология эса бу тиллар гуруҳларидаги аломатларни категориялар ёки турли тузилмавий белгиларнинг лексик-семаник, фонологик, грамматик ва стилистик сатхлардаги ифодаланиши сифатида тадқиқ этади ва, бинобарин, тилнинг ҳар бир сатҳига хос типология фарқланади. Тил типларининг ривожланиши ва қад. тилларни реконструкция қилиш тарихий типологиянинг вазифасидир. Бу типологиянинг ичида (баъзан унга маънодош қўлланувчи) диахроник типология тиллардаги тузилмавий ўзгаришларни ўрганади. Тилларнинг ҳоз. ҳолатини қиёслаш синхроник типология га тегишлидир. Лингвистик типология кенгми-қёсда тиллар универсалиялари билан боғланади.

Лингвистик типология тиллардаги хусусиятларнинг стуруктурал қонуниятларини топишга интилса, тил универсалиялари бу аломатлар жаҳондаги қайси тилларда қандай тарқалганини ўрганади.

Алишер Навоийнинг «Муҳокамат уллуғатайн» асари Лингвистик типологияга тегишли бўлиб, унда генетик жиҳатдан бир-биридан фарқланувчи тиллардаги семантика, қисман фонетика қиёсланган. Ҳоз. даврда икки ёки ундан ортиқ тилларни ўрганувчи қиёсий ёки чо-ғиштирма тилшунослик ҳам Лингвистик типологияга асосланган.

Абдузуҳур Абдуазизов.

Loading...