ЛИНКОЛЬН

ЛИНКОЛЬН (Lincoln) Авраам (1809.12.2, Кентукки штати, Хоженвилл — 1865.15.4, Вашингтон) — АҚШнинг 16-президенти (1861—65), қулчиликка қарши чиққан Республикачилар партияси ташкилотчиларидан бири (1854). Жан. плантаторлар томонидан бошланган фуқаролар уруши (қ. АҚШда фуқаролар уруши) даврида (1861—65) Линкольн ҳукумати бир қатор демократик ислоҳотлар (Гомстедлар ҳақидаги қонунлар, қулчиликни бекор қилиниши)ни амалга оширган, булар жанубликлар қўшинларини тор-мор келтирилишини таъминлаган. Линкольн 2-марта президентликка сайлангандан кейин (1864) кўп ўтмай жанубликлар тарафдори томонидан ўлдирилган.