ЛИПИДЛАР

ЛИПИДЛАР (юн.lipos — ёғ) — барча тирик ҳужайралар таркибида бўладиган ёғсимон моддалар. Тирик организм ҳаёт фаолиятида Липидлар муҳим аҳамиятга эга. Липидлар биологик мембрананинг асосий компонентларидан бири бўлиб, ҳужайраларнинг ўтказувчанлигига, кўпгина ферментларнинг фаоллигига таъсир кўрсатади, нерв импульсини узатишда, мускуллар қисқаришида, ҳужжатлараро контактларни юзага келтиришда ва иммунокимевий жараенларда қат-нашади. Липидларнинг яна бир функцияси энергия резерви, ҳайвон ва ўсимликларда сув қочирувчи ҳимоя ва термоизоляция қопламаси ҳосил қилиш, шунингдек, турли органларни механик таъсирлардан сақлашдан иборат.

Кўпчилик Липидлар юқори ёғ кислоталари, спиртлар ёки альдегидларнинг ҳосилаларидир. Кимёвий таркибига кўра, Липидлар бир неча синфга бўлинади. Оддий Липидлар ёғ кислоталари (ёки альдегидлар) ва спиртлар қолдиғидан таркиб топган моддалардан иборат. Буларга еғлар (триглицеридлар ва б. табиий глицеридлар), мум (ёғ кислоталари ва ёғ спиртлари эфирлари) ва диол Липидлар (ёғ кислоталари ва этиленгликол ёки б. икки атомли спиртлар эфирлари) киради. Мураккаб Липидлар ортофосфат кислота ҳосилалари (фосфолипидлар) ҳамда қанд қолдиқлари (гликолипидлар)дан таркиб топтан моддалардан иборат. Мураккаб Липидлар молекулаларида кўп атомли спиртлар — глицерин (глицерин-фосфатидлар) ёки сфингозин (сфинголипидлар) ҳам бўлади. Кўпчилик Липидлар сирт фаол моддалар ҳисобланади. Липидлар организмда липазалар таъсирида ферментатив гидролизга учрайди. Бу жараёнда ажралиб чиқаётган ёғ кислоталар (аденозинтрифосфат кислоталар — АТФ) ва кофермент А билан таъсирлашиб фаоллашади, сўнгра оксидланади. Кўпчилик Липидлар ҳужайраларда оқсиллар билан комплекс мураккаб моддалар (липопротеидлар) ҳолида бўлади.

Липидлар экстракция усули билан олинади. Озиқ-овқат сифатида, тиббиётда касалларни даволашда хдмда турли саноат тармоқларида ишлатилади (яна қ. Ёғ).

Йўлдошхон Қодиров.

Loading...