ЛИПМАН Фриц Альберт (1899.12.6, Кенигсберг, ҳоз. Калининград — 1986) — америкалик биокимёгар. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1950 й. дан). Асосий илмий ишлари тўқималардаги моддалар алмашинувига оид. Углеводлар метаболизмида фосфатлар фосфат гурухларини йўқотиб, нисбатан оз, баъзан кўп микдорда энергия ажратиб чиқариши мумкин. Шунга асосланиб энергияси кам ва энергияга бой фосфатлар мавжудлигини, улар ҳар қайсисининг тавсифли структурасини аниқлади. Кабутар жигаридан ферментатив реакцияларда ацил гурухларини ташишда иштирок этадиган бирикмани ажратиб олди ва унга А конформент деб ном берди (1947), унинг тузилишини тек-ширди ва биологик ролини аниклади. Нобель мукофоти лауреати (1953).