ЛИШАЙНИКЛАР

ЛИШАЙНИКЛАР (Lichenes) – замбуруғларнинг махсус бир гуруҳи; сув ўтлари ва замбуруглардан таркиб топган тирик организмлар комплекси. Айрим ботаниклар Лишайникларга тубан ўсимликларнинг алоҳида бир гуруҳи сифатида қарашади. Лишайниклар ҳақидаги фан лихенология деб аталади. 400 туркумга мансуб 26000 тури бор. Жинссиз спора ҳосил қили-шига биноан, икки синф: халтачали Лишайниклар (маълум бўлган деярли ҳамма Лишайниклар) ва базидияли Лишайникларга (бир неча ўнлаб тур) ажратилади. Кўк-яшил, сариқ-яшил ёки яшил сувўтлар Л. нинг доимий компоненти ҳисобланади. Одатда, Лишайникларнинг ҳар бир турига маълум бир сувўт тури тўғри келади.

Лишайникларнинг пўстлоқсимон, баргсимон ва бутасимон шакллари бўлади. Пўстлоқсимон Лишайниклар содда тузилган; донадор, губорсимон ёки пўстлоқ шаклида. Баргсимон Лишайниклар бирмунча мураккаб тузилган, пластинкалар кўринишида. Бутасимон Лишайниклар анча мураккаб тузилган бўлиб, шохлари осилиб тушган ёки тик ўсадиган ўсимлик тупини эслатади. Лишайниклар анатомик тузилишига кўра гоме-омер (сувўтлар Л. танаси бўйлаб текис тарқалган) ва гетеромер (сувўтлар Лишайниклар танасининг фақат устки пўстлоғи остида жойлашган) бўлади.

Лишайниклар жинсий, жинссиз вегетатив кўпаяди. Жинссиз кўпайишда Лишайниклар замбуруғи споралари халтачаларда (халтачали Лишайниклар) ёки баъзан, базидияларда (базидияли Лишайниклар) ҳосил бўлади. Жинссиз кўпайишда конидиялар ва пикноспоралар вужудга келади. Замбуруғ споралари усади ва ўзига мос сувўт тури билан бирлашиб, янги Лишайниклар талломи — вегетатив тана ҳосил қилади, Лишайниклар талломнинг кичик қисми орқали вегетатив кўпаяди. Лишайниклар даги сувўтлар бўлиниб, яшил сувўтлар эса автоспоралар ҳосил қилиб кўпаяди. Жинсий кўпайишда Лишайниклар танасидаги сувўтлар ва замбуруғлар алоҳида кўпаяди.

Лишайникларнинг сув шимадиган махсус органи йўқ; сувни улар талломининг бутун юзаси орқали шимади. Сувўтлардаги фотосинтез тезлиги Лишайниклар талломидаги сувнинг миқдорига боғлиқ; Л. куриб қолса, фотосинтез секинлашади ёки тўхтайди. Пўстлоқсимон Лишайниклар бутасимон Лишайникларга нисбатан секин усади. Лишайниклар йилига ўртача 0,01 мм дан 100 мм гача усади. Ҳароратнинг кўтарилиши ёки пасайиши Л. га унча таъсир қилмайди. Лишайниклар яхши ёритилган турли хил субстратларда — дарахтлар, тоғ жинслари, тупроқ ва яшил ўсимликлар баргларида, тери, суяк, қоғоз, шиша, темир ва б. буюмлар сиртида учрайди. Лишайниклар ҳамма материкларда мавжуд. Тропик ва субтропик минтақаларда, айниқса, тундра ва баланд тоғларда кенг тарқалган. Яқингача Л. танасидаги замбуруғлар билан сув ўтлари орасидаги ўзаро муносабат симбиоз сифатида тушунтириб келинган эди. Ҳақиқатда эса улар орасидаги муносабат паратизмта асосланган бўлиб, айниқса, замбуруғнинг паразитлик хусусияти яққол кўзга ташланади. Лишайниклар унумсиз жойларда ўсиши туфайли бошқа ўсимликлар учун замин тайёрлайди. Баъзи бутасимон Л. эса буғуларнинг асосий озиғи ҳисобланади. Доривор (ични кртирадиган, юмшатадиган, кон босимини оширадиган, витаминли, антибиотикли) Л. ҳам бор. Лишайниклардан мик-робларга қарши доривор препаратлар ҳам олинган. Айрим Л. дан парфюмерия саноатида, лакмус ва бўёқ тайёр-лашда фойдаланилади. Дарахтлар танасида ўсадиган пўстлоқ Л. и зараркунанда ҳашаротлар учун пана жой бўлганлиги сабабли салбий аҳамиятга эга.

Loading...