ЛИСИПП

ЛИСИПП (Lysippos) — юнон ҳайкалтароши; сунгги кяассиканпнг йирик вакили. Мил. ав. 4-а. нинг 2-ярмида яшаган, македониялик Александр саройида рассом бўлган. Асосан, жездан ишланган асарларида ҳаётни тас-вирлашга, шаклларни мураккаб ҳара-катда ифодалашга интилган. Апоксиомен, Зевс, Гелиос, Геракл, Гермес ва б. ҳайкаллари машҳур. Антик санъатда илк бор портрет жанрига мурожаат қилади; жумладан, македониялик Александр портретларида инсоннинг мураккаб ички ҳаётий қудратини ифодалаган.

Loading...