ЛИССАБОН

ЛИССАБОНПортугалия пойтахти. Мамлакатнинг энг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Эштремадура тарихий вилояти ва Лиссабон округининг маркази. Атлантика океани қирғоғидан 15 км ичкарида. Тежу дарёси эстуарийси ўнг соҳилидаги йирик порт. Мухим т. й. тугуни. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 678 минг киши (1990-й. лар ўрталари, шаҳар атрофи билан 2,5 млн. киши). Иклими субтропик океан иқлими, йиллик ўртача т-ра 16°. Л. ўрнида қадимда ибери қабиласининг манзилгоҳи бўлган. Мил. ав. 2-а. да Лиссабонни римликлар, 6-а. да вестготлар, 8-а. да араблар босиб олганлар (Л. нинг арабча номи АлОшбуни ёки Лишбуна). 1147 й. дан Португалия қироллиги таркибида. 1255—56 й. лардан мамлакат пойтахти, 1581 — 1640 й. ларда Испания ҳукмронлиги остида бўлган. 1640 й. да Португалия мустақиллиги учун бўлган қўзғолон маркази га айланган. 1755 й. даги ҳалокатли зилзиладан сўнг шаҳар бутунлай қайта қурилган. 1807—08 й. ларда Лиссабонни Наполеон аскарлари босиб олган.

Лиссабон ва шаҳар атрофида металлургия, машинасозлик (кемасозлик ва кема ремонти, вагонсозлик, металл ва электротехника жиҳозлари и. ч. ва б.), кимё (жумладан, синтетик каучук ва фармацевтика маҳсулотлари и. ч.) ва металлсозлик, нефтни қайта ишлаш, ойна-шиша, чинни, ёғочсозлик саноатининг кўплаб корхоналари мавжуд. Халқ истеъмоли товарлари и. ч. билан боғлиқ бўлган тўқимачилик, тикувчилик саноатлари жадал ривожланди. Лиссабонда йирик бирлашмаларнинг бошқарув органлари, савдо фирмалари, йирик банклар, чет эл компаниялари ваколатхо-налари жойлашган.

Лиссабон халқаро туризмнинг йирик марказларидан. Бальнеологик курорт ва дам олиш зоналари ва унинг атрофида меъморий ёдгорликлари кўп: Сан-Жоржи қалъаси (14-а.), Жерониум монастири (1502—20), қирол саройи (16-а. да тикланган) ва б.

Лиссабонда ун-т, Католик ун-ти, ФА, Харбин академия, Миллий мусика академияси, нафис санъат мактаби, и. т. муассасалари, музейлар, театрлар, картиналар галереяси, ботаника боғи бор.