ЛИСТ

ЛИСТ (Liszt) Ференц (1811.22.10, Венгрия, Шопрон ш. яқинидаги Доборьян қишлоғи – 1886.31.7, Байрейт, Бавария) — венгер композитори, пианиночи, дирижёр, педагог, мусиқа-жамоат арбоби. Будапешт Мусиқа академиясининг асосчиси (1875 й. дан президенти). 6 ёшидан отасидан пианино чалишни ўрганиб, 9 ёшидан концерт бера бошлаган. Виртуоз пианиночи сифатида 1847 й. гача жадал концерт фаолияти билан шуғулланиб, бутун Европа мамлакатларида гастролда бўлган. Фортепиано ижрочилигининг буюк ислоҳотчиси Лист ўзининг артистик жўшқинлиги, табиий куч ва бетакрор маҳорати билан тингловчиларни ром қилган. 1847—61 й. ларда Веймар саройи капельмейстери бўлиб, кўпроқ композиторлик ижоди б-н шуғулланган. Лист ижодида романтизм ғоялари акс этган. Те-ран мусиқий образларни муайян адабиёт, тасвирий ва ҳатто ҳайкалтарошлик санъати мавзулари билан ўзаро узвий боғлиқлиги, асар мазмунини фалсафий умумлаштириш Л. ижодига хосдир. У бир қисмли дастурли симфоник поэма жанрини ҳамда монотематизм (бутун асар давомида битта, ривожланиш жараёнида тобора ўзгариб борувчи куйга асосланиш) принципини кашф этиб, мавзули-дастурли чол-ғу мусиқаси асосларини яратган. Жами 1200 га яқин асар муаллифи. Улардан «Фауст — симфония» (Гёте асари асосида, 1857), «Дантенинг «Илоҳий комедия»сига симфония» (1857), «Тассо» (1854), «Прелюдлар» (1854), «Мазепа» (1851), «Прометей» (1855) каби симфоник поэмалари, 2 та фортепиано концерти (1849-56, 1839-61), 3 тўпламдан иборат «Зиёрат йиллари» номли фортепиано асарлари, романслари, венгер халқ оҳанглари (вербункош услуби, чардаш рақси усуллари) заминида яратилган 19 та вен-герча рапсодияси (1847-85), «Венгрия» (1854) симфоник поэмаси, фортепиано учун «Венгер тарихий манзаралари» (1886) ва б. машҳур. Будапешт Олий мусика мактаби Лист номида.

Loading...