ЛИТОЛОГИЯ

ЛИТОЛОГИЯ (лито… ва логия) — чўкинди тоғ жинслари ҳақидаги фан. Чўкинди тоғ жинсларининг таркибий қисми, структура ва текстураси, физиккимёвий хусусиятлари, ҳосил бўлиш шароитлари ва ўзгариши жараёнларини ўрганади. Чўкинди жинслар ва улар б-н боғлиқ бўлган ёки бирга учрайдиган фойдали қазилмаларнинг пайдо бўлишидаги шарт-шароитларни, уларнинг кон бўлиб шаклланиши ва жойлашиш қонуниятларини аниклаб, мамлакатнинг фойдали қазилмаларга бўлган эҳтиёжини тўла таъминлаш Литологиянинг энг асосий вазифасидир. Литология петрография, геокимё, тектоника, минералогия, стратиграфия, гидрогеология, физика, мат., кимё, биол., океанология ва б. фанлар билан узвий боғлиқ.

Литология 20-а. нинг 40-й. ларидан А. П. Карпинский, В. И. Вернадский, Д. В. Наливкин, Н. М. Страхов, Л. В. Пустовалов, М. С. Швецов, Л. Б. Рухин каби бир қанча рус геологларининг олиб борган ишлари натижасида фан сифатида шакллана бошлади. Ўрта Осиёда Литология фани Ҳ. М. Абдуллаев, В. И. Попов, О. М. Акрамхўжаев, F. О. Мавлонов, А. Г. Бобоев, Н. П. Петров, Н. И. Гриндев, М. Эгамбердиев, 3. С. Иброҳимов, М. 3. Зокиров, К. А. Сотириади, М. О. Аҳмаджонов, Д. Эшниёзов ва б. бир қанча ўзбекистонлик олимларнинг, айниқса, нефтчи-литологларнинг кўп йиллик меҳнати туфайли сезиларли даражада тараққий этди. Баъзи олимларнинг фикрича, Литология бундан 40—50 й. муқаддам чўкинди жинслар петрографиясининг тараққиётидан келиб чиққан. Аслида эса, Литология биринчи марта 11 —12-а. лардаёқ ўртаосиёлик буюк олимлар Ибн Сино ва, айниқса, Беруний асарларида шаклланган. Улар чўкинди жинсларнинг денгиз, кўл ёки қуруқликда пайдо бўлганлигини илмий жиҳатдан исботлаш учун қатламлар таркибидаги ўсимлик қолдиклари, тошга айланган ҳайвон танаси, чиғаноқлар, балиқ тангаси ва б. далиллардан геол. тарихида биринчи марта фойдаланишган. Беруний Амударёнинг қад. ўзани ҳолатини ва Ганг дарёси дельтасини ўрганиш ҳамда ўзининг Ҳинд океани ва Қизил денгиз қирғоқларидаги аниқ кузатишлари билан ўша замондаёқ «ёш фанлар» — литология ва палеогеографияга асос солган. Олимларнинг ҳисобига кўра, Ер пўстида мавжуд бўлган барча фойдали қазилмаларнинг қарийб 75% чўкинди жинслар билан бирга учрайди. Чўкинди жинслар, асосан, 4 хил йўл б-н: шамол ёки сув билан денгиз, кўл ва океанларга келтирилган (чақиқ) жинсларнинг йиғилишидан; сув таркибидаги турли моддаларнинг ўзаро кимёвий реакцияга киришиб чўкишидан; ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларининг чўкишидан; қуёш энергиясининг ўсимлик фаолиятига таъсири (фотосинтез) натижасида вужудга келган органик моддалардан ҳосил бўлади. Чўкинди жинслар пайдо бўлиши ва ҳаттоки шаклланиши жараёнида вулкан ҳаракати ва вулкан материалларининг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Чақиқ жинслар, ҳаво, шамол, сув, муз, т-ранинг мунтазам ўзгариши ҳамда ўсимлик ва ҳай-вонларнинг таъсирида туб тоғ жинсларининг кимёвий, механик нурашидан пайдо бўлади. Туб тоғ жинсларининг нураш жараёни кўпинча фойдали казилма конларининг пайдо бўлишига олиб келади. Мае, нураш пўстида те-мир ва марганец «қалпоклари», дала шпатларининг кимёвий емирилишидан каолинит, латерит, боксит вужудга келади. Механик нураш жараёнида олтин, титан-магнетит, касситерит (қалай) сочилма конлари ҳосил бўлади. Бу конлар чақиқ жинслардан ташкил топган қумтош, гравелит, конгломерат каби терриген жинсларда йиғилади. Чўкинди жинслар пайдо бўлишининг турли босқичларида кимёвий йўл билан ранг-баранг минераллар шаклланади. Ўсимлик қолдикларидан торф, кўмир қатламлари; сув кўкатлари ва ҳар хил денгиз ҳайвон қолдиқларидан ҳосил бўлган органик моддалардан эса нефть, газ ва ёнувчи сланецлар пайдо бўлади.

Loading...