ЛИТОРАЛ

ЛИТОРАЛ (юн. lithoralis – қирғоққа тегишли) — денгиз соҳилининг сув босиб турадиган сув кўтарилиш-қайтиш зонаси. Мўътадил иқлим Л. ида бир кечакундуз ва йил давомида харорат, сувнинг шўрланиши анча ўзгариб туради. Шу сабабдан Литоралда кенг микёсда мосланиш хусусиятига эга бўлган эврибионт турлар: сувўтлар (асосан, фукуссимонлар, диатом сувўтлар), қисқичбақасимонлар (балануслар, ёнлаб сузарлар), актиниялар, коралл полиплар, моллюскалар (мидия, литторина ва б.) ва б. организмлар яшайди. Қишда Литорал музлаб крлиши мумкин, шунинг учун айрим организмлар сублиторалга кўчиб ўтади, бошқалари ўзининг фаол ҳаётий хусусиятларини сақлаб қолади. Мўътадил иқлимда 1м2совуқ Литоралда 5 — 10 кг биомасса ҳосил бўлади. Арктика ёки Антарктида таъсирида Литоралда деярли ҳаёт бўлмайди. Чучук сувли кўлларда Литорал 5—7 м чуқурликкача ҳаётга энг бой зона ҳисобланади.

Loading...