ЛИТР

ЛИТР (франц. litre) — метрик ўлчов системасида ҳажм ва сиғим ўлчов бирлиги. Қисқача л билан белгиланади. Ўлчовлар ва тарозилар бўйича Бош анжуман 1964 й. да 1л=1 дм3=0,001 м3 деб қабул қилган. Литрнинг аввалги қиймати 1,000028 дм3 га тенг бўлган. 1 л — босими 760 мм симоб устунига тенг бўлган ва энг катта зичлик (т-раси 4°)даги 1 кг кимёвий соф сувнинг ҳажмига тенг.