ЛИВЕРПУЛ

ЛИВЕРПУЛ — Буюк Британиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Мерсисайд графлигининг маъмурий маркази. Мерси дарёсининг Ирландия денгизига қуйилиш жойида. Аҳолиси 474 мингдан зиёд киши (1990-й. лар охири).

Ливерпул — транспорт йўлларининг йирик тугуни. Лондондан кейин 2-ўриндаги порт. Л. порти орқали четга машиналар, тўқимачилик, кимё ва нефть маҳсулотлари чиқарилади; четдан озиқовқат, рангли металлар, темир рудаси ва б. келтирилади. Аэропорти халқаро аҳами-ятга эга. Саноати, асосан, порт ва унга хизмат кўрсатувчи соҳалар билан боғлиқ. Кемасозлик, кема тузатиш, озиқовқат, рангли металлургия, резина, кимё, полиграфия, электроника, автомобил-созлик, авиация, нефтни қайта ишлаш корхоналари бор. Л. да жамғарма ва товар (пахта, дон, меЪа) биржалари мавжуд. Ливерпул биржасида Ўзбекистон пахтаси ҳам сотилади. Ливерпул қўлёзмаларда 1911 й. дан тилга олинган. 1207 й. дан шаҳар мақомини олган. 13-а. дан порт, 17-а. 2-ярмиданЛ. Англиянинг Америка ва Вест-Индиядаги мустамлакачилари билан кенг микёсда савдо алоқалари олиб борган. 19-а. да Л. Англиянинг четдан пахта кел-тирадиган ва четга ип газлама чиқарадиган энг катта порти. Меъморий ёд-горликларидан ратуша (18-а.), Сент-Жорж-холл зали (19а.), Англия банки бинолари, соборлар сақланган. Уокер бадиий галереяси, ун-т (1903) бор.

Loading...