ЛИЗИС (лиз…) — 1) касалликнинг аста-секин тузала бориши; бунда юқори ҳароратдаги гавда т-раси секин пасайиб, касалликнинг бошқа белгилари ҳам йўқола боради (кр«змснинг акси). Кўпгина инфекцион касалликлар (ич терлама, бруцеллёз, скарлатина ва б.)га хос;
2) ферментлар, бактериолизинлар, бактериофаглар, антибиотиклар ва б. омиллар таъсирида ҳужайралар, жумладан, микроорганизмларнинг емирилиши, тўқималар структурасининг бузилиши.