ЛИЗОГЕН КОНВЕРСИЯ

ЛИЗОГЕН КОНВЕРСИЯ — лизогенизация туфайли бактериялар хоссаларининг ўзгариши. Лизоген конверсия бактериофагларнинг бактерия геномига янги генетик ахборот киритилиши билан боғлиқ. Лизоген конверсия жараёнида, кўпинча, бактерия ҳужайраси қобиғининг антиген тузилмаси, токсинларни синтезлаш хусусияти, айрим фагларга таъсирчанлиги ва б. хусусиятлари ўзгаради. Бундай ўзгаришлар бактерия ҳужайраси авлодлари ирсиятига то профагларнинг йўқолишигача ўтиб боради (қ. Лизогения). Вирулент фаглар таъсирида бактериялар хоссаларининг ўзгариши фаг кон-версияси дейилади.

Loading...