ЛОБАЧЕВСКИЙ Николай Иванович

ЛОБАЧЕВСКИЙ Николай Иванович [1792.20.11(1.12), Нижний Новгород – 1856.12(24). 2, Қозон] — рус математиги, ноевклид геометрияни яратган. Қозон ун-тини тугатгач (1811), шу унтда ўқитувчи, проф. (1816), ф-т декани (1820-26), ректор (1827-46). Лобачевский Евклид геометриясилагп параллеллик аксиомаси ўрнига бошқа аксиома киритиб, зиддиятдан холи мукаммал геометрия — ноевклид геометрияни яратди (қ. Лобачевский геометрияси). Замон-дошлари тан олмаганлигига қарамай, Лобачевскийнинг ишларига хайрихоҳ К. Гаусс тавсияси билан Гёттинген илмий жамиятининг мухбир аъзолигига сайланган. Лобачевский алгебра (тенгламаларни тақрибий ечиш усули), математик анализ (функциянинг мукаммал таърифи, қаторларнинг яқинлашиш аломати), эҳтимоллар назарияси, механика ва б. соҳаларга муҳим ҳисса қўшди. Лобачевский моддий қийинчилик ва хасталигига қарамай, умрининг охиригача илмий фаолиятини давом эттирди. Лобачевский геометриясининг яратилиши мат. тараққиётида катта воқеа бўлди, табиат ҳақидаги тасаввурларимизни бойитди.

Loading...