ЛОЧИН

ЛОЧИН (Falco peregrinus) — йиртқич қушлар туркумининг лочинсимонлар оиласига мансуб қуш. 20 дан ортиқ кенжа тури маълум. Модаси йирик, гавдасининг уз. 49 см гача, қанотлари ёйилганида 115 см гача, вазни 1,2 кг гача. Нари модасидан анча кичик. Кенг тарқалган, Ўрта Осиёда саҳро Л. и ва тундра Л. и учрайди. Саҳро Лочини ўтроқ яшайди; тундра Лочин фақат қишлаш учун учиб келади. Моногам. Уясини томик ва жарли жойларга қуради. Алр. —майда 2—3 та тухум қўяди. Болалари мустақил учадиган бўлгунча отаонасининг қарамоғида бўлади. Қушлар ва б. билан озикданади. Саҳро Лочини ва тундра Лочини қушларни овлашга ўргатилади.

Loading...