ЛОЧИРА

ЛОЧИРА — оширилмаган (хамиртурушсиз) хамирдан тайёрланган нон тури. Илиқ сувда туз, сўнг мол ёғи (баъзан сариёғ ёки маргарин) эритилиб, хамир қорилади ва 10—15 мин. ўраб, тиндирилади. Сўнгра хамирдан 200 г ли зувалалар узиб олинади ва юпқа қилиб (3—4 мм) нон шаклида ёйилади. Ясалган юпқа нон юзига қалин қилиб чакич урилиб, тандирда ёки духовка патнисида пиширилади.

Loading...