ЛОДИГИН Александр Николаевич

ЛОДИГИН Александр Николаевич [1847.6(18). 10, Тамбов вилояти — 1923.16.3] — рус электротехниги. Москва юнкер ўқув юртини тугатган (1867). Кўмир стерженли чўғланма лампа ихтиро қилган (1872) ва шу ихтироси учун Австрия, Букж Британия, Франция ва Бельгиядан патент олган. 1890 й. да металл толали чўғланма лампанинг бир неча турини яратди. Шунингдек, металл ва рудалар эритадиган электр печлар қурди, электр тортқи, электротермияга оид ишлар ҳам қилган. 1880 — 1905 й. ларда чет элларда яшади. 1916 й. АҚШга кетиб, ўша ерда вафот этди.

Loading...