ЛЎДИЙЛАР

ЛЎДИЙЛАР — Ҳиндистондаги Деҳли султонлиги (1206—1526)да ҳукмронлик қилган сулола (1451 —1526). Л. Ҳиндистондаги афғон қабилаларидан. Асосчиси — Баҳлул Лўдий. У қарийб 40 йил Дехли султонлигини бошқарган. Бахлул Лўдий даврида Жанпур (1479), Гвалиор, Калпна ва Дҳолпур султонликлари Деҳли султонлигига қўшиб олинган. Л . нинг охирги ҳукмдори Иброҳим Лўдий даврида (1517—26) мамлакат сиёсий ва иқтисодий инқирозга юз тутган, афғон мулкдор зодагонларининг исёнлари кучайган. 1526 й. Панипатда (Деҳли яқинида) Бобур қўшини билан бўлган урушда Иброҳим Лўдий ўлдирилгач, Лўдийлар сулоласи тугаган. Лўдийлар ҳукмдорлари: Баҳлул Лўдий, Искандар Лўдий, Иброҳим Лўдий.

Next Article

МААДИ