ЛОДЗЬ

ЛОДЗЬ — Польшанинг марказий қисмидаги шаҳар. Лодзь воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 806,7 минг киши (1999). Катталиги ва саноат аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Варшавадан кейин 2-ўринда. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Атрофидаги шаҳарлар билан Лодзь агломерациясини ташкил қилади.

Лодзь мамлакат тўқимачилик саноати (ип газлама, калава ип, мовут, шойи, трикотаж и. ч.) нинг энг йирик маркази. Трансформаторлар, электр билан ҳаракатланувчи машиналар учун ускуналар, тўқимачилик станоклари, резина ва кўн-пойабзал ишлаб чиқарилади. Полиграфия ва озиқовқат саноати ривожланган. Ун-т, техника, тиббиёт ва б. ин-тлар, театрлар, музейлар бор. Л. га 14-а. да асос солинган. 15-а. дан шаҳар ҳуқуқини олган. Меъморий ёдгорликлардан ратуша, монастир ва б. сақланган.

Loading...