ЛОГАРИФМИК ЛИНЕЙКА

ЛОГАРИФМИК ЛИНЕЙКА, ҳисоблаш линейкаси — сонларни кўпайтириш, бўлиш, даражага кўтариш, илдиздан чиқариш ва б. операцияларни шу сонларнинг логарифмлари устида операциялар бажариш билан алмаштирадиган қурол. Оддий Логарифмик линейка корпус, сурма, визир чизиғи бўлган югурдак (шиша ёки плексиглас)дан иборат. 1623 й. да инглиз математиги Э. Гантер кесмалар циркуль ёрдамида қўшиладиган Логарифмик линейканинг ўтмишдошини ихтиро қилган. 1630 й. да инглиз математиги У. Отред циркулни иккинчи чизғич (сурма) билан алмаштирди. 1850 й. да Логарифмик линейкага югурдак қўйилди. Логарифмик линейка ёрдамида сонни 3—4 белгигача аниқликда ҳисоблаш мумкин. У муҳандислик ҳисобларида, ўқув юртларида ишлатилади.

Loading...