ЛОГИСТИКА

ЛОГИСТИКА (юн. logistike — ҳисоблаш, муҳокама санъати) — 1) математик мантиқ тушунчасининг синоними; 2) Б. Рассел ва унинг мактаби вакилларининг асарларида баён этилган математик мантиқ тараққиётидаги босқичнинг номи. Назарий мат. га қарама-қарши қўйиладиган ҳисоблаш ва геометрик ўлчовлар «санъати» қадимий мат. да Логистика деб аталган. Г. В. Лейбниц «Логистика» ва математик мантиқ терминларини ўзи ишлаб чиққан хулоса чиқаришдаги ҳисобнинг синоними сифатида қўллаган. Унинг ғоялари хоз. замон математик мантиқда ўзининг тўлиқ ифодасини топган. «Логистика» тушунчаси логистик метод (формал мантиқни формаллаштирилган тиллар назарияси ёрдамида баён этиш усули), логистик тизим (формал тизим) ва б. маъноларни ҳам англатади.

Prev Article

ЛОГИКА

Next Article

ЛОГОПАТИЯ