ЛОГИЦИЗМ — Кантнинг математик ҳақиқатларнинг синтетик характери тўғрисидаги тезисини мат. асосида инкор этувчи йўналиш. 19-а. охири — 20-а. бошида пайдо бўлган. Логицизм мат. га соф тахлилий фан сифатида қарайди, унинг барча тушунчаларини дедуктив мантиқ доирасида бирон-бир номантиқий қоидалардан фойдаланмай белгилаш мумкин, деб билади. Асосий вакиллари — Г. Фреге, Б. Рассел, А. Уайтхед. «Мат. ни мантиқдан иборат қилиб қўйиш» ҳақидаги тезис ўзини оқламади, шу билан бирга Логицизм математик мантиқнинг ривожланишига ёрдам берди.