ЛОЖУВАРД

ЛОЖУВАРД (форс. — мовий) , лазурит, ляпис-лазурь — минерал. Кимёвий таркиби (Na,Ca)g[Al SiOJ6(SO4, C1,S)2. Куб сингонияда кристалланади. Асосан, тўқ кўк, бинафша ва кўкимтир-яшил яхлит, зич тусдаги майда донадор массалар кўринишида, баъзида кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 5,5—6,0. Зичлиги 2,3—2,4 г/см3. Ялтироклиги шишасимон. Хлорид кислотада парчаланади. Контакт метаморфли оҳактошларда ишқорли ва камроқ отилиб чиққан нордон тоғ жинслари ва уларнинг пегматитларига яқин жойларда вужудга келади. Кўп ҳолларда флогопит, гумит ва форстерит билан бирга учрайди.

Энг йирик конлари Афғонистон (Бадахшон), Тожикистон ва Россияда (Байкал бўйида). Қимматбаҳо безак тош сифатида ишлатилади, ундан мовий рангдаги бадиий бўёқлар ҳам олинади.

Loading...