ЛОКОМОТИВ

ЛОКОМОТИВ (лот. loco moveo — жойидан қузғатаман) — темир излар (т. й.)да айрим вагонлар ёки поездларни тортиб юришга мулжалланган транспорт воситаси. Дизель-поездлар, турбопоездлар, электрпоездлар таркибига кирадиган моторли вагонлар ҳамда автодрезина ва мотодрезиналар ҳам Локомотив вазифасини ўтайди. Лекин моторли вагонлар ва дрезиналарда йўловчилар ва юк ташиш учун ўринлар ва жойлар бўлади. Умуман т. й. даги барча тортиш воситалари Локомотив ҳисобланади. Дастлабки Локомотив 19-а. бошида Буюк Британияда, кейинчалик (1834) Россияда (паровоз) ясалган ва деярли 1 а. мобайнидат. й. да ягона тортиш воситаси ҳисобланган. 20-а. бошида паровозларни анча такомиллашган тепловоз ва электровоз сиқиб чиқара бошлади.

Бажарадиган ишига қараб, Локомотивлар магистрал ва саноат Л. ларига булинади. Магистрал Локомотивлар умумий фойдаланиладиган т. й. да, саноат Локомотив лари эса з-длар, конлар, шахталар, қурилиш майдонлари ва б. да ишлатилади. Магистрал Локомотивнинг юк ташийдиган ва йўловчи ташийдиган поездларни тортиш учун, маневр қилиш (поездлар тузиш), вагонларнинг ўрнини алмаштириш учун мулжалланган хиллари бор. Л. энсиз ва энли изларда юриш учун хам мўлжаллаб ишлаб чиқарилади.

Бирламчи энергия манбаи турига қараб, Локомотив иссиклик ва электр Л. ларига бўлинади. Иссиклик Локомотивлари — паровоз, тепловоз, мотовоз, газ-турбовоз. Буларда энергия ишлаб чиқарадиган алоҳида (хусусий) куч қурилмаси бўлади. Электр Локомотивлари контакли ва аккумуля-торли электровозлардан иборат. Паровозни буғ машинаси, тепловоз ва мотовозни инки ёнув двигатель, газ-турбовозни газ турбинаси, электровоз ва электр поездни электр двигатели ва аккумулятор ҳаракатлантиради. Асосий Локомотив лардан ташқари ҳар хил аралаш Локомотивлар ҳам бор: дизель-электровозлар, тепловозлар, контактли-аккумуляторли электровозлар ва б. (булар унчалик кенг тарқалмаган). Ҳозир, асосан, тепловоз ва электровозлардан фойдаланилади, тезлиги 200 км/соатдан ошадиган авиация газ турбинали турбовозлар (Англия, Россия), магнит ва ҳаво ёстиқли Локомотив (тезлиги 500 км/соат гача) яратилган (Япония), ёқилғи элементлар ва ядро реакторлардан фойдаланиб ишлайдиган энергетик қурилмали Локомотив лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда.

Loading...