ЛОЛА

ЛОЛАлуччак шафтоли нави. Самарқанд мевачилик селекция стясида маҳаллий сариқ Нектарин навини Арп-Бьюти ва Сариқ Ойлор навлари гул чанглари аралашмаси билан чанглаб чиқарилган (А. С. Череватенко). Дарахти ўртача усади, бал. 4—4,5 м, совуққа чидамли. Дарахти ўтқазилганидан кейин 2—3-йили ҳосилга киради. 5—6-йили 1 тупи 75—90 кг мева беради. Шохшаббаси кенг пирамида шаклида. Барглари наштарсимон, тўқ яшил. Гули йирик. Меваси силлиқ, туксиз, ўртача 60—70 г, думалоқ, усти тўқ қизил, июль охирида пишади. Эти сариқ, серсув, сал нордон, данагидан яхши ажралади. Таркибида 12—14% канд, 0,75% кислота бор. Меваси, асосан, янгилигида ейилади, консерва ва қоқи қилинади. Экилган данагидан чиққан кўчатларнинг 60% дан кўпроғида нав хусусиятлари сақланиб қолади (пайвандлашга эҳтиёж қолмайди). Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, Тожикистонда р-нлаштирилган, Молдавия ва Болгарияда ҳам ўстирилади.

Loading...