ЛОМОНОСОВ Михаил Васильевич

ЛОМОНОСОВ Михаил Васильевич [1711.8(19)11, Архангельск – 1765. 4(15)4, Петербург] — рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом, тарихчи. Москвада, Киевда (1734), сўнгра Петербург академия унтида ўқиган (1735). 1736 й. дан Германиянинг Мербург ва Фрайбург ун-тларида кимё ва металлургия фанларидан таълим олган. Петербург ФА нинг биринчи акад. (1745). 1748 й. да Россия ФА қошида 1-кимёвий лаб. га асос солган. 1755 й. да Ломоносов нингташаббуси билан Москва унти ташкил этилган (кейинчалик унга Ломоносов номи берилган). Моддаларнинг атом-молекуляр тузилиши ҳақидаги тушунчаларни ривожлантирган, кимёвий реакцияларда массанинг сақланиш қонунинц топган (1756), корпускуляр (атом-молекуляр) таълимоти асосларини таклиф этган (1741 — 50). Венера сайёрасида атмосфера мавжудлигини аниклаган (1761). Фалсафий ва гражданлик руҳидаги рус одасининг ижодкори. Достонлар, шеърий номалар, трагедиялар ва ҳажвий асарлар, фундаментал филологик тадқиқотлар ҳамда рус тилининг илмий грамматикаси муаллифи. Ранглар ҳақидаги назарияни олға сурган. Бир қанча оптик асбоблар ясаган. Мозаика санъатини ривожлантирган, смальталар и. ч. га катта ҳисса қўшган, шогирдлари билан бирга кошинкор нақшларнинг янги турларини таклиф этган. Швеция ФА (1760), Болонья ФА (1764) фахрий аъзоси.

Loading...