ЛОНДОН ИЛМ-ФАН МУЗЕЙИ

ЛОНДОН ИЛМ-ФАН МУЗЕЙИ, Илм-фан ва саноат миллий музейи — Буюк Британияда техника йўналишидаги энг йирик ва қад. музейлардан бири. 1851 й. Кенсингтон паркидаги Катта техника кўргазмаси негизида ташкил этилган. 1857 й. 24 июнда очилган. Фан ва техника тараққиёти тарихи ҳамда унинг ҳоз. ҳолатини акс эттирадиган материал ва буюмлар йиғилган; шунингдек, ана шу материал ва буюмлар намойиш қилинади. 60 га яқин бўлими бор. Музейда 50 мингга яқин буюм мавжуд. Коллекциялар хронологик тартибда жойлаштирилган. Экспозициялар намойиш қилинадиган майдон 30 минг м2ни ташкил этади. Музей буюмлари асосан, асл, ишлайдиган приборлар, жиҳоз ва машиналар (мас, аэронавтика бўлимидаги экспозициялар орасида 20 дан ортиқ самолёт бор) ёки уларнинг аник, моделларидан иборат. Музейнинг тарихий ноёб материаллари орасида Ж. Уаттнинг яхлитлигича музейга кўчириб олиб келинган устахонаси, Ж. Стефенсон локомотиви сақланади. Музейда кутубхона, лекция ва кино зали, устахона, фотостудия, бўлимларда лаб. лар бор. И. т. лар олиб борилади.

Loading...