ЛОНДОН ҚИРОЛЛИК ЖАМИЯТИ, Табиат ҳақидаги билимлар тараққиёти бўйича Лондон қироллик жамияти — Буюк Британиянинг етакчи илмий жамияти, Европадаги кад. илмий марказлардан бири. 1660 й. ташкил этилган ва 1662 й. Қироллик хартияси билан тасдикланган. Буюк Британияда и. т. ларни ташкил этиш ва ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди ҳамда илмий сиёсатнинг асосий масалаларини ҳал этишда маслаҳат органи, халқаро ноҳукумат илмий ассоциацияларда миллий ФА сифатида иш кўради.
Лондон қироллик жамияти, асосан, табиий фанлар сохасида тадқиқот олиб боради. Лондон қироллик жамияти таъсисчилардан бири инглиз физиги ва кимёгари Р. Бойль. Р. Гук, К. Рен, И. Ньютон Л. қ. ж. нинг дастлабки раҳбарларидан бўлишган. 1 мингдан ортиқ аъзоси бор. Жаҳондаги энг қад. илмий жур. лардан бири бўлган «Фалсафий ахборот»ни нашр этади (1665 й. дан).