ЛОНДОН УНИВЕРСИТЕТИ

ЛОНДОН УНИВЕРСИТЕТИ — Буюк Британиядаги энг йирик ун-т ва и. т. марказларидан бири. 1836 й. қирол Вильгельм IV фармонига мувофиқ, мамлакатнинг айрим ун-тлари талабаларига илмий даража берадиган (тегишли имтиҳонларни топширгандан сўнг) муассаса сифатида ташкил этилган. 1898 й. қайта тузилиб, олий ўқув юрти вазифасини ҳам ўтай бошлади. 1907 ва 1910 й. да парламентнинг махсус қарори билан Лондон университети таркибига Университет (1826 й. ташкил этилган) ва Қироллик (1829) коллежлари қўшилди. Лондон университети техника фанлари, иқтисодиёт, юридик, теология, тиббиёт, пед., мусиқа фанлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Ун-тда ижтимоий ва табиий фанлар бўйича турли и. т. интлари бор. 1947 й. Л. у. ҳузурида Британия тиббиёт федерацияси ташкил этилган. Кутубхонасида 1 млн. дан ортиқ асар сақланади. Ун-тда 55 мингга яқин талаба таълим олади, 1,5 мингга яқин ўқитувчи ишлайди. Илмий ва илмий-методик адабиётлар нашр этади.

Loading...