ЛОНЖЕРОН (франц. longeron, longer — бўйлама юриш) — муҳандислик иншоотлари, учиш ва ҳаракатланиш қурилмалари (кўприклар, самолётлар, автомобиллар, вагонлар, кемалар ва б.) нинг асосий куч тушадиган қисми. Конструкциясининг узунлиги бўйича (бўйламасига) жойлашади. Mac, учиш аппаратида — самолёт қаноти, фюзеляжидаги ва вертолётнинг кўтарувчи винти паррагидаги Лонжерон (кўндаланг тўсин) конструкцияга мустаҳкамлик, бикрлик беради; автомобилда — Л. автомобиль рамаларининг бўйлама тўсини; унга двигатель, юриш қисми, кузов, бампер (буфер) лар ва б. маҳкамланади. Лонжерон таврсимон, қутисимон, швеллерсимон ва қувурсимон кесимли бўлади.