ЛОРИСИМОНЛАР

ЛОРИСИМОНЛАР (Lorisidae) – суш эмизувчилар синфининг чала маймунлар оиласи. 4 уруғи маълум. Жумладан, хипча лори (1 тур) ва йўғон лори (2 тур) Жан.-Шарқий Осиёда, бошқа 2 уруғи Африкада тарқалган. Хипча лори гавдасининг уз. 20—25 см, жуни сарғишкулранг, думи бўлмайди. Йўғон лори гавдасининг уз. 18—40 см, жуни малла ёки кумушеимон ялтироқ, думи жуда калта. Лорисимонлар — тунги ҳайвонлар, баъзан ялқовларга ўхшаб дарахтларга осилиб олади. Битта бола туғади. Мева, қушлар тухуми ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Loading...