ЛОШМИДТ СОНИ

ЛОШМИДТ СОНИ (NL) – нормал шароитда [ р – 101325 Па (1 атм) босим ва Т ~ 273,75 К (°С) т-рада] турган идеал газнинг 1 м3 ҳажмдаги мо-лекулалари (атомар газ ҳолидаги атомлар) сони. Биринчи бўлиб 1805 й. да австриялик физик Й. Лошмидт (J. Loschmidt; 1821—95) аниқлагани учун унинг номи билан аталади. 1956 й. да Италиянинг Турин ш. да Жаҳондаги ўзгармас катталикларга бағишланган Халқаро конференцияда Лошмидт сони — NL =2,6872-10» см3 = 2,6872КЯм3 молекулалар (атомлар) сони қабул қилинди. Лошмидт сони бошқа ўзгармас катталиклар билан богланиб бир қанча физик тенгламаларда учрайди.

Loading...