ЛОТ

ЛОТ (голландча lood) — денгиз, кўл, дарёларнинг чуқурлигини кема бортидан туриб ўлчайдиган асбоб. Дастлабки (50 м гача чуқурликни ўлчаш учун), механик (200 м гача) ва гидроакустик (к,. Эхолот) хиллари бор. Дастлабки Лот метр ёки футларга бўлинган пўлат ар-қонга боғланган тошлардан иборат. Механик Лот сувга чўктириладиган пастки учи очиқ чуқурлик ўлчагич турубкадан иборат; гидростатик босим ўлчанади. Эхолотнинг ишлаш тарзи асбобдан тубгача борган ва ундан кайтган товуш сигналларининг ўтиш вақтини ўлчашга асосланган.

Loading...