ЛОХ-НЕСС

ЛОХ-НЕССБуюк Британия шим. даги кўл, Шотландияда. Глен-Mop тектоник ботиғида жойлашган. Майд. 56 км2, уз. 39 км, энг чуқур жойи 230 м. Қирғоқлари тик, қояли. Музламайди. Атлантика океанининг Мори-Ферт қўлтиғига оқади. Л.-Н. — Каледон каналининг бир қисми. Л.-Н. да «Несси» деб номланувчи номаълум улкан маҳлуқ яшайди деган тахминлар бир неча йиллардан буён тасдиқланмади.

Loading...