ЛОЙ 1 23.06.2024 ЛОЙ — 1) гилнинг сув билан ҳосил қилган аралашмаси (қ. Гил); 2) тупроқни сувга қориб, сомон, баъзан жун каби нарсалар аралаштириб тайёрланган махсус қурилиш материали. Иморат ва деворларни сувоқ қилишда, кулолчиликда ишлатилади.