ЛОЙИҲА

ЛОЙИҲА — 1) бирор бино, иншоотни барпо этиш мақсадида ёки муайян бир буюмни яратишга дойр тайёрланган ҳужжатлар (хисоб-китоблар, чизма, макетлар) мажмуи. Маълум бир бино ёки иншоотнинг Лойиҳаси якка тартибда ёки бир хил андазада бўлиши мумкин. Ҳозирда турли ташкилотларнинг Лойиҳа буюртмаларини бажарувчи махсус ва лойиҳалаш ин-тлари, кафедра ва б. ижодий уюшмалар мавжуд (қ. Лойиҳалаш);

2) бирор ҳужжатнинг олдиндан тузилган матни;

3) режа, мўлжал, ғоя.

Loading...