ЛОЙИҲАЛАШ

ЛОЙИҲАЛАШ — мўлжалланган объектлар (аппарат ва асбоблар, бино ва иншоотлар, йўл ва кўприклар, машина ва жиҳозлар, самолёт ва космик кемалар, радиоприёмник ва телевизорлар, телефон ва компьютерлар, кийим-бош ва пойабзаллар, мебеллар ҳамда бошқа турли-туман маҳсулотларнинг янги хиллари ва намуналари)ни қуриш ва яратиш учун уларнинг лойиҳаларини тузиш ва чизиш жараёни. Фан ва техниканинг барча соҳаларида қўлланилади. У и. т. ишлари, иқтисодий ва техникавий ҳисоб-китоб, смета тузиш, чизмачилик ва чизмаларни кўпайтириш амалларини ўз ичига олади, чизмалар асосида кўпинча объект (бино, машина ва б.)нинг макети тайёрланади. Бирор бир объектни индивидуал (якка тартибда) ва типавий (оммавий тартибда) Лойиҳалаш мумкин. Лойиҳалашни махсус ташкилотлар, фирмалар ёки гуруҳлар амалга оширади. Булар соҳалар бўйича ёки ихтисослаштирилган тарзда иш юритади. Бирор объектни Лойиҳалашда стандартлаштирилган деталлар, агрегатлар, узеллар ва меъёрий ҳужжатлардан кенг фойдаланилади.

Лойиҳалаш ушбу босқичларда амалга оширилади: лойиҳа топшириғи, лойиҳа ечими ва лойиҳа синови. Л ой иҳа топшириғида бўлажак объектни қуришнинг шартшароитлари ва мак,-садга мувофиклиги асосланади ва унинг тафсилотлари белгиланади. Лойиҳа ечимида бўлажак объектнинг режасидан тортиб токи тайёр ҳолигача бўлган ишлар белгилаб олинади. Лойиҳа синовида тайёр лойиҳа махсус тузилган дастур асосида текширилади.

Бу босқичларни амалга оширишда и. т. ишлари ва муҳандислик-қидирув ишларини бажаришга ҳам тўғри келади. Ҳозир Лойиҳалаш жараёнини автоматлаштиришга айниқса кенг эътибор берилмоқда. Бунда ташкилий-техникавий воситалар, электрон-ҳисоблаш машиналари, компьютерлар, автоматика воситаларидан фойдаланилади. Бу воситалар мажмуи «инсон ва машина» тизимини, яъни автоматлаштирилган Лойиҳалаш тизимини ташкил қилади. Бу тизим инсонни мураккаб ва сермеҳнат ҳисоблаш, қийин жадвалларни тузиш ишларидан озод қилади, Лойиҳалашни анча тезлаштиради.

Prev Article

ЛОЙИШ

Next Article

ЛОЙҚА