ЛОЙҚА

ЛОЙҚА, балчиқ — 1) сув ҳавзаларидаги жуда майда дисперс зарралардан иборат лойсимон чўкинди. У сувнинг секин оқиши натижасида дарё, канал, сув омборлари ва б. сув ҳавзалари тубида ҳамда қ. х. экинлари суғорилгандан сўнг даланинг этак қисмида йиғилиб қолади. Пайдо бўлиш жойига кўра, кул, дарё ва б. сув ҳавзаси Л. лари, таркибига кўра эса, диатомли, радиолярияли, оҳакли ва бошқа Лойқалар фарқланади;

2) (тупроқшуносликда) тупроқ қаттиқ фазаси механик элементларининг диаметри 0,001 — 0,002 мм дан йирик бўлмаган кисми. Лойқа тоғ жинслари ва улар таркибига кирувчи минералларнинг нураши, шунингдек, тупроқ пайдо бўлиш жараёнида вужудга келади. Ётқизиқларнинг таркиби ва рангига кура, Лойқа қизғиш, яшилроқ ва б. тусда бўлади. Лойқа амалда ўзидан сувни деярли утказмайди, лекин унда капилляр найлар орқали сув кўтара олиш хусусияти юқори, шунингдек, куп миқдорда нам тутиб қолиш, бўкиш, қовушқоклик ва ёпишқоқлик хоссаларига эга. Қуриганда эса утириб, ҳажми кичраяди. Лойқада чиринди, озиқ моддалар, макро – ва микроэлементлар, айниқса, азот куп. Тупроқда Лойқа қанча кўп булса, унга ишлов бериш шунча қийинлашади. Лойқа заррачалари тупроқнинг физик ва физик-кимёвий хоссалари — сингдириш, илашувчанлик, сув ўтказувчанлик, ёпишқоқлик ва б. га катта таъсир курсатади. Ўрта Осиёнинг суғориладиган деҳқончилик минтақалари тупроқларидаги Лойқа микдори турлича: енгил (қумли, қумлоқи) механик таркибли тупроқларда 5—8%, енгил қумокди ерларда 10—12%, уртача ва оғир қумоқли ерларда 14—22%, ишлов бериш оғир бўлган соз механик таркибли тупроқларда эса 20—25% дан 30—40% гача. Қ. х. экинлари етиштириладиган ўтлоқи, ботқоқи-ўтлоки, айниқса, боткоқи, тақирли, тақир-ўтлоқи тупроқларда ҳамда тақирларда Лойқанинг миқдори юқори (20—30%). Шунинг учун бу тупроқлар суғориш ва ишлов бериш таъсирида зичланиш ҳамда қатқалоқ ҳосил қилишга жуда мойил.

Баъзи кўл ва б. сув ҳавзасининг Лойқа лари қ. х. экинларига ўғит ва минерал озуқа сифатида ишлатилади.

Loading...