ЛОЙХЎРАКЛАР

ЛОЙХЎРАКЛАР (Gallinago) – балчиқчисимонлар туркумига мансуб қушлар уруғи. 12 тури бор. Жуда узун тумшуғининг учки қисмидаги сезгир таначалари озиғини топишга ёрдам беради. Патлари танасининг орқа қисмида сариқ-қўнғир, кўкраги ва қорнида оқиш. Ер юзининг ҳамма қисмида тарқалган. Ўзбекистонда 5 тури: оддий лойхўрак, Осиё лойхў-раги, дупель, тоғ ва ўрмон дупеллари учрайди. Уясини зах жойга қуради, 4 та тухум қўяди. Лойхўраклар ҳар хил майда умуртқасизлар билан озикланади. Гўшти мазали. Овланади.

Loading...