ЛОЗАННА КОНФЕРЕНЦИЯСИ

ЛОЗАННА КОНФЕРЕНЦИЯСИЯқин Шарқ масалалари бўйича 1922 й. 20 нояб. — 1923 й. 24 июлда бўлиб ўтган конференция. Туркия АнглияГреция интервентларига карши урушда (1919—22) ғалаба қозонганидан кейин ўтказилган. Унда бир томондан — Туркия, 2-томондан — Буюк Британия, Франция, Италия, Япония, Греция, Руминия, Югославия иштирокида Лозанна тинчлик сулҳи имзоланди (1923 й. 24 июль), Туркиянинг ҳоз. чегаралари белгиланди. Капитуляциялар режими ва чет эллик фуқароларнинг иқтисодий ва сиёсий имтиёзлари, Туркия устидан халқаро молиявий назорат бекор қилинди.

Loading...