ЛУАНДА

ЛУАНДААнгола пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Луанда провинциясининг маъмурий маркази. Атлантика океани соҳилида, Кванза дарёси қуйилиши яқинида жойлашган. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар охирлари). Иқлими тропик, сернам иқлим, апр. ойидаги энг юқори т-ра 33°, июлдаги энг паст т-ра 16,5°; йилига 250—500 мм ёғин ёғади, Транспорт йўллари тугуни. Йирик порт (четга нефть ва нефть маҳсулотлари чикарилади; йиллик юк ортиб-тушириш қарийб 3 млн. т). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.

Мамлакатдаги ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 50% дан ортиғи Луандада ишлаб чиқарилади. Нефтни қайта ишлаш, кимё, резина-техника, тўқимачилик, озиқ-овқат, тайёр қисмлардан автомобиль йиғиш асосий саноат тар-моқлари ҳисобланади. Луанда яқинидан нефть олинади. Ун-т, кутубхоналар, Ангола ва Дунду музейлари бор. Шаҳарга 1575 й. да португаллар томонидан асос солинган. 16-а. охирларидан Л. Португалиянинг Анголадаги мустамлакасининг маъмурий маркази ва муҳим базаси бўлган. 18 — 19-а. ларда қул савдосининг йирик маркази ҳисобланган. Мустамлакачилик даври (17 — 18-а. лар)да қурилган меъморий ёдгорликлар саланган.

Loading...