ЛУАНШЬЯ

ЛУАНШЬЯ — Замбиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 146 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Трансконтинентал шосседаги муҳим транспорт пункти. Шаҳар ёнидан магистрал т. й. ўтган. Мис қазиб олинадиган ва эритиладиган р-н маркази. Электр симлари, кабель, шпатлар, мис ва алюминийдан турли буюмлар ишлаб чиқарилади; озиқовқат, тахта тилиш корхоналари, технология инти бор.

Loading...